Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнини Chevrolet Monza автомобили пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

«Дарё» нашрининг Uzauto Motors компаниясидаги манбаси Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, шу билан бирга, инкор ҳам этмади.

Корхонада бундай маълумотларни ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади.