Ўзбекистон Россияни Су-30СМ қирувчи самолётларини сотиб олиш режалари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» манбаси маълум қилди.
Агентлик манбасига кўра, Тошкент самолётларни Россия давлат экспорт кредити ҳисобига харид қилмоқчи.
Ўзбекистон ушбу битимга парвозларни қуруқликда таъминлаш қурилмалари, назорат-текширув аппаратураси, эҳтиёт қисмлар, нишонга олиш воситалари, шунингдек, учувчилар ва муҳандислик-техник таркибини ўқитишни киритишни режалаштирган.
Мазкур буюртма яқин орада Россия томонига юборилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)