Америкалик машҳур мураббий Роберт Гарсия P4P етакчиси Теренс Кроуфорд агар мексикалик Сауль Алваресга қарши жанг қилмайдиган бўлса, фаолиятини якунлашини айтиб ўтди.
“У билан гаплашдим. Менимча, у фақатгина Канелога қарши жангни хоҳлаяпти. Агар бу жанг бўлмаса, у кетиши мумкин. Уни руҳлантира оладиган одам керак. Кроуфорд энди ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашга мажбур эмас”, — дейди Гарсия.
Теренс Кроуфорд ҳозирда 37 ёшда. Америкалик боксчи енгил вазн тоифасида (-61,2 кг) собиқ жаҳон чемпиони, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) ва ярим ўрта вазнда (-66,7 кг) собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, шунингдек, биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,9 кг) амалдаги чемпион ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд сўнгги жангини 4 август куни Исроил Мадримовга қарши ўтказган эди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Изоҳ (0)