Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ ядро дастури ривожлантирилишига жавобан Эронга қарши янги санкциялар билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзишича, Теҳрон ҳаракатлари ислом республикасининг янада яккаланиб қолишига олиб келади. «Эрон ўз ядровий дастурини такомиллаштириши дунёга таҳдид бўлади», — деган Помпео.

Яқинда Эрон ядро битимини имзолаган давлатлар икки ой давомида республиканинг иқтисодий манфаатларига доим талабларни бажармагани сабабли уранни бойитишга киришилганини маълум қилган эди.

Кейинги босқичда Эрон келишув доирасидаги қандай мажбуриятларни қисқартириши 60 кундан сўнг эълон қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар