Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2019 йилнинг 2 июль куни ижтимоий тармоқларда «Ижтимоий тармоқда Андижондаги масжидларнинг биридан велосипед ўғирлаб кетилгани ҳақидаги видео кенг тарқалмоқда» номли видео Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

2019 йил 24 июнь куни Андижон шаҳрида яшовчи М.О. ариза билан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, шу йил 23 июнь куни соат тахминан 12:30 ларда Андижон шаҳрининг Шаҳрихон кўчасида жойлашган «Холиқ берди бой» жоме масжидига пешин намозини ўқиш мақсадида ўзига тегишли велосипедни бошқариб борганлигини, масжиддан чиққан вақтида ташқарида очиқ қолдирган велосипедни нотаниш бўлган шахс олиб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида М.О.га тегишли бўлган велосипедни бошқариб кетган номаълум шахс тез орада велосипедни «Холиқ берди бой» жоме масжидига ташлаб кетганлиги аниқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар