Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган турли хабарлар юзасидан Гулнора Каримова сақланаётган аёллар колониясида ўрганиш ўтказаётганини маълум қилганди. Ўрганиш натижалари «Газета.uz»да эълон қилинди.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Ўрганиш давомида Гулнора Каримова колоняга 2019 йилнинг 14 март куни келгани ва 2-сектор 7-отрядга жойлаштирилгани аниқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, яшаш шароитлари Жиноят-ижроия кодексининг 117-моддасига мос келади. Ушбу моддада маҳкумларнинг умумий режим колонияларида умумий яшаш жойларида яшаши белгиланган.

Гулнора Каримова Жиноят-ижроия кодексининг 9-моддасига мувофиқ, ўқув, бадиий ва бошқа ахборот материалларидан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланиб, колония кутубхонасининг аъзоси ҳисобланади.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, Гулнора Каримова кутубхонадан олган китоблар рўйхатиЖиноят-ижроия кодексининг 78-моддасига кўра маҳкума жўнатма ва бандеролларни олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқда.

Хусусан, 2,3,10 апрель кунлари Гулнора Каримова жўнатма ва бандеролларни қабул қилган.

Гулнора Каримованнг ҳисоб рақамига 10 апрель куни қизи томонидан пул маблағ ўтказилган. Маҳкума жазони ўташ даврида тўрт марта колоня ҳудудидаги дўкондан харидни амалга оширган. Вазирлик хабарида айтилишича, ўрганиш вақтида уннг ҳисобида пул маблағи бўлган.

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига кўра Ўзбекистоннинг Биринчи президентининг қизи учрашув ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Хусусан, у 12—15 апрель кунлари оила аъзолари билан узоқ муддатга (3 кун) учрашган.

Гулнора Каримова иккита қисқа муддатли учрашувлардан (8—10 апрель кунлари) ёзма равишда воз кечган.

Қайд этилишича, Гулнора Каримованинг 2 ва 17 апрель кунлари швейцариялик адвокат билан учрашиши таъминланган. Улар 17 июнь кун ҳам учрашган.

«Бу эса унинг барча ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланаётганидан дарак беради», — дейилади хабарда.

Жиноят-ижроия кодексининг 79-моддасига кўра озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.

Гулнора Каримова жазони ижро этиш даврида 2 марта хат жўнатган — 25 март ва 17 июнь кунлари.

Вазирликнинг қайд этишича, керакли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмайди.

2017 йилнинг декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазрлги бсоҳ бюроси томонидан суд-тиббий комиссион экспертиза ўтказилиб, Гулнора Каримовада аввалроқ пайдо бўлган ва сурункали характерга эга айрим касалликлар аниқланган.

2019 йилнинг март ойида колонияга келган Гулнора Каримова соғлиғини сақлаш учун бир неча бор малакали тиббий ёрдам ташкил этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тажрибали мутахассислари (кардиолог, гинеколог, стоматолог, инфексионист, СБД функционал диагностика шифокори, УТТ шифокори, эндокринолог, гастроэнтеролог, психиатр ва бошқалар) билан маслаҳатлашди.

Шу билан бирга, суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, Гулнора Каримовада аниқланган касалликлар унинг жазони ўташига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, дея қайд этди Адлия вазирлиги.

Суҳбат жараёнида Гулнора Каримовага жисмоний, психологик ёки руҳий босим ўтказиш ҳолатлари кузатилмагани қад этилди. Аксинча, бошқа маҳкумалар унинг сақлаш шароитлари ёмон экани ва унга нисбатан босим ўтказилгани ҳақидаги ахборотлар тарқалганидан ҳайратда эканини билдирди. Жумладан, у билан бир секторда истиқомат қилувчи маҳкумалар Гулнора Каримова колонияга жойлашган вақтда дераза яқинидаги ўринга жойлашиш истагини билдиргани, бироқ ушбу каравот бошқа маҳкума томонидан банд қилингани таъкидлади. Шунга қарамасдан, бошқа маҳкума Гулнора Каримовага ўз ўрнини бўшатиб берган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

Ушбу даврда Гулнора Каримова саломатлаги ҳисобга олинган ҳолда бирор марта ҳам меҳнат фаолиятига жалб қилинмаган, буни маҳкумалар ҳам, колония маъмурияти ҳам тасдиқламоқда.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Бевосита Гулнора Каримованинг ўзи билан суҳбат жараёнида у маҳкума сифатидаги ҳуқуқлари ҳеч қандай тўсиқ ёки чекловлардан шикоят қилмади. Гулнора Каримова бу мавзуда суҳбатлашишни истамаслигини маълум қилиб, асосан қуйидагилар бўйича ўз эътирозларини билдирган:

  • Колонияда жазони ўтаётган вақтда унга яқин бўлган маҳкумаларни бошқа отрядларга (секторларга) кўчирилиши;
  • унинг фикрича, жиноят ишини тергов қилишда қонунчилик талабларининг бузилиши.
  • Сурункали касаллиги боис Гулнора Каримовага стационар даволаниш имконияти тақдим этилган ва учрашув вақтида у тиббий қисмда эди.
Суҳбат вақтида маҳкума унга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати бўйича ҳеч қандай эътирозлар билдирмади, дея тасдиқламоқда Адлия вазирлиги.

Визуал кўрик вақтида маҳкумада тан жароҳатлари аниқланмади.

Қайтарилмаган активлар

Адлия вазирлиги активларнинг қайтарилишига оид маълумотлар юзасидан ҳам изоҳ берди.

Хабарда қайд этилишича, Гулнора Каримовага нисбатан тергов бошқа хориж мамлакатларида ҳам давом эттирилмоқда.

«Хорижда олиб борилаётган тергов материаллари ва расмий манбалардан маълумки, Гулнора Каримова ва унга алоқадор одамлар томонидан Латвия, Швейцария, Франция, Швеция, Нидерландия ва эҳтимол бошқа давлатлар ҳудудларида пул ювиш бўйича ноқонуний коррупцион схемалар қўлланилган», — дейилади вазирлик хабарида.

«Активларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар ҳукумат даражасида Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ олиб борилмоқда. Мазкур активлар Гулнора Каримова (унинг оила аъзолари) тасарруфида эмас ва улар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинган», — дейилади хабарда.

Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича, айни вақтда ноқоний сотиб олинган активларнинг қолган қисмини қайтариш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда. Аввалроқ унинг адвокати Грегуар Манжа Швейцария федерал жиноит суди Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова иши бўйича 555 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришни тўхтатганини маълум қилганеди. Бу ҳақда маҳкуманинг қизи Иман Каримова ҳам хабар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар