Ўзбекистонда 348 та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналари тугатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон қилган Президент қарори лойиҳасига асосланиб «Халқ сўзи Online» хабар беради.
Ушбу корхоналарнинг барчасида давлат улуши 100 фоизга тенг. Сотув ва мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ордер олинганидан кейин бир нечта компаниялар реестрдан чиқариб юборилади. Уларнинг ичида «Шаҳрисабз юлдузи» ДУК (хусусий мулкдорларга шу номдаги меҳмонхонани сотишга ҳаракат қилинмоқда), «Афросиёб Палас» ДУK (Самарқандда шу номдаги меҳмонхонага харидор топилган) бор.
Тугатилиши режалаштирилаётган корхоналарнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида турибди. Уларнинг сони 168 та. «Учтепа Инвест» ДУK, «Кар бизнес систем» ДУK, «Олмазор кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси» ДУK шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)