Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман маъмурий судида кўрилаётган суд ишида Torimed Pharm (Galaxy) МЧЖ суддан комиссия аъзоларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф, махсус комиссиянинг тегишли ажрим ва қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Жорий йил май ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари Torimed Pharm (Galaxy) МЧЖга нисбатан Cолгате-Palmolive (Colgate) компаниясининг товар белгиси бўйича аризасини кўриб чиқди. Масала тегишли комиссия томонидан ўрганиб чиқилди ва қарор қабул қилинди.

Torimed Pharm (Galaxy) МЧЖ мазкур қарорга норозилик билдириб судга мурожаат қилди.

Ҳозирда судда Galaxy товар белгиси Colgate товар белгисига ростдан ҳам ўхшашми ёки йўқ, Torimed Pharm (Galaxy) МЧЖ чиндан ҳам инсофсиз рақобатчими — шу каби саволлар муҳокама қилинмоқда. Тарафлар ўз важларини келтириб ўтмоқда. Суд ишни кўришни кейинги ҳафтага қолдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди