«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас карьерасини «Наполи»да давом эттиради. Бу ҳақда римликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
Неаполликлар 28 ёшли футболчини 36 миллион евро эвазига сотиб олди. Манолас «Наполи»да йилига 4,5 миллион евро ишлаб топади.
Маълумот учун, грециялик ҳимоячи 2018/19 йилги мавсум «Рома»сафида А Серияда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)