Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил 29 июнь куни фуқаро Ж.Қ. Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. бундан уч кун аввал «эхинокок» ташхиси билан операция қилиши натижасида 2005 йилда туғилган укаси вафот этганлиги сабабли ошхона пичоғи билан Т.Ҳ.нинг кўкраги ва қорнига бир неча марта пичоқ уриб, тан жароҳати етказади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида Т.Ҳ.нинг ҳаёти сақланиб қолинди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, «Узун» қишлоғида ушланиб, ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўша куннинг ўзида Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1995 йилда туғилган Ж.Қ тегишли процессуал тартибда ушланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди