Чеченистон халқ артисти Сан Жай хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг «Аразламанг» деб номланган қўшиғини куйлади.
Сан Жай ўзининг Instagram саҳифасида, ушбу қўшиқни куйлагани учун Жаҳонгир Отажонов қандай муносабат билдиргани ҳақида видео пост жойлади.
Жаҳонгир Отажонов ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирган.
Дўстимиз Сан Жай ‘Аразламанғ деб номланган ашуламни ёзибди. Менинг ашуламни десам нотоғри бўлади, мен фойдаланган сўздан, яъни ‘Аразламанғ шеъридан фойдаланиб ўзининг қўшиғини ёзибди. У бунга ҳақли, чунки шеър бизники эмас. Энди у бечорани ҳам ‘Санжай Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиғини бузибди’, деб, ‘сўкинглар, ҳақорот қилинглар’. Ҳеч қачон унақа дейилмайди. Сабаби, ҳар бир сўздан бошқа ижодкорнинг фойдаланишга ҳаққи бор. Сан Жай ижодга омад дўстим.Жаҳонгир Отажонов, хонанда
Изоҳ (0)