29 июнь, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасида сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клуби Термизнинг «Сурхон» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйин давомида Қарши клуби аъзолари Ойбек Бозоров (80) ҳамда Humoюн Муртазоев (90) биттадан голга муаллифлик қилди (2:0).
Баҳс якунига кўра «Насаф» ўз майдонида «Сурхон»ни мағлуб этди.
Қайд этиш лозим, «Насаф» 21 очко жамғариб, мусобақа жадвалида кучли учталикка кириб олди. «Сурхон» эса шунча очко тўплаб, 6-поғонада бормоқда.
Шу куни «Бухоро» жамоаси «Андижон» билан баҳсга киришди.
Беллашувдаги ягона голга мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Беҳруз Шодмонов (42) муаллифлик қилди.
Шу тариқа бухороликлар ўз уйида «Андижон»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди (1:0).
Мазкур ғалабадан сўнг «Бухоро» очколари сонини 10 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида сўнгги ўриндан 12-ўринга кўтарилиб олди. «Анджион» эса 9 очко билан 13-ўринга тушиб қолди.
13-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
13-тур баҳслари
29 июнь, шанба
«Насаф»—«Сурхон» 2:0
Голлар: 1:0 — 80 Ойбек Бозоров, 2:0 — 90 Humoюн Муртазоев«Бухоро»—«Андижон» 1:0
Гол: 1:0 — 42 Беҳруз ШодмоновЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)