Андижонлик матбаачи, журналист ва блогерларнинг 150 нафари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида вилоят ҳокими томонидан «Фахрий ёрлиқ», «Ташаккурнома» ва планшетлар билан тақдирланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Байрам муносабати Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт, почта ва матбуот тарқатувчи ташкилотлари ходимлари, соҳага алоқадор барча ташкилот ва муассасалар вакиллари қатнашди.Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам иштирок этди ва соҳа ходимларини касб байрами билан қизғин қутлади ҳамда Андижонни ҳар тарафдан юксалтириш учун журналистларга таянишини маълум қилди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Улар орасида «Дарё» нашрининг вилоятдаги мухбирлари Миролим Исажонов ва Умиджон Мамарасуловлар ҳам бор.Тантана иштирокчиларига вилоят маданият бошқармаси ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Байрам тадбири шаҳардаги «Олтин водий» тантаналар саройидаги тўкин дастурхон устида давом этди.
Изоҳ (0)