«Барселона» ҳужумчиси Марк Кардона фаолиятини «Осасуна»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Памплона клуби 23 ёшли ҳужумчини 2,5 миллион евро эвазига сотиб олди. Клуб футболчи билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Шунингдек, шартномага кўра испанияликнинг товон пули 14 миллион евро этиб белгилаб қўйилди.
Кардона ўтган мавсумни «Эйбар»да ижара асосида ўтказганди. У Ла Лига доирасида 17 учрашувда қатнашиб, 3 та тўп киритган ва 1 та голли узатма берган.
Маълумот учун, «Осасуна» 2018/19 йилги мавсумда Сегунда ғолибига айланиб, Ла Лигада қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)