• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аввал хабар берилганидек, 7 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шу борадаги ишлар Андижон вилояти мисолида таҳлил қилинган эди. Бу гал Тошкент вилоятидаги мавжуд салоҳият ва ундан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент вилояти хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун энг қулай ҳудуд. Барча шаҳар ва туманларда етарли электр энергияси заҳираси мавжуд. Асосий истеъмол бозорларига маҳсулот етказиб берадиган йўл инфратузилмаси ҳам яхши ривожланган.

    Лекин вилоятда аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2—3 баробар кам. Вилоят саноатида ҳудудий корхоналар улуши атиги 15 фоизни ташкил этади. Бўка, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Қуйичирчиқ каби туманларда саноат анчайин орқада қолган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий ой бошида давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида 2019—2020 йилларда амалга ошириладиган 40 триллион 300 миллиард сўмлик 800 га яқин лойиҳадан иборат дастур ишлаб чиқилган эди. Шундан 300 дан зиёди саноат соҳасидадир.

    Шунингдек, бу борада резервлар кўплигидан келиб чиқиб, Ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан яна 310 та қўшимча лойиҳа шакллантирилди.

    Йиғилишда мазкур саноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унга кўра, июнь ойи бошида тасдиқланган Дастур билан биргаликда вилоятда 2019—2022 йилларда умумий қиймати қарийб 51 триллион сўм бўлган 636 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

    Ушбу лойиҳалар доирасида 4,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2, аҳоли даромадларини 2,1 баробар ошириш кўзда тутилган. Бу 51 мингдан ортиқ доимий иш жойи ташкил этиш имконини беради.

    Йиғилишда ҳар бир лойиҳа тармоқлар, шаҳар ва туманлар, тижорат банклари кесимида кўриб чиқилди. Мутасаддиларга ушбу саноат лойиҳалари бўйича режа жадвалларини тасдиқлаб, уларни ўз муддатида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.

    Муҳим жиҳати шундаки, вилоят саноатини ривожлантириш бўйича таклиф этилган лойиҳаларнинг 60 фоизи инфратузилмаси мавжуд, лекин бўш турган объектлар ва ер майдонларига жойлаштирилди.

    Масалан, биргина Янгийўл туманида 250 гектар ер ва 350 минг квадрат метр майдонга эга бинолар, Янгийўл шаҳрида 64 гектар ер ва 136 минг квадрат метр иншоотлар бўш тургани аниқланган.

    Президент бундай объектларни «қуруқ» ушлаб туриш фойда эмас, зарар келтираётгани, уларни ишга солиб, одамларга иш ўрни ва даромад манбаи яратиш кераклигини таъкидлади.

    Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирлик ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда республика бўйича самарасиз фойдаланилаётган барча бино ва ер майдонларини хатловдан ўтказиб, бўшайдиганларини тадбиркорларга аукцион орқали сотиш, инвестиция мажбуриятлари билан «нол» қийматда бериш ёки улар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Хусусийлаштирилган объектларни самарали ишлатиш борасида мулк эгаларида айрим муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни ҳал қилиш бўйича тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

    Видеоселекторда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари салоҳиятидан унумли фойдаланиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

    Мамлакатда жами 21 та эркин иқтисодий зона ва 150 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳудудида қарийб 1 минг 700 та кичик корхона фаолият юритмоқда. Лекин айрим корхоналар муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан етарлича таъминланмаган эди.

    Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21 июнда қабул қилинган «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида мазкур жойлардаги шароитларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни ҳал этиш йўллари белгилаб берилди.

    Бу барча ҳудудлардаги, жумладан, Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари учун ҳам айни муддао бўлди. Бундан фойдаланиб, вилоятда саноатни изчил ривожлантириш, бўш объектлар негизида янги қувватларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

    Мутасаддиларга шу тизим асосида Қорақалпоғистон ва вилоятларда саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳаларни шакллантириш бўйича топшириқ берилди.

     

     

    26.06.2019, 20:53   Изоҳ (0)   14358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хориж давлатларининг ҳарбий атташелари Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилди (фото)

    26.06.2019, 20:11

    Тошкент метросида бир эркак рельсга тушиб кетди

    26.06.2019, 19:19

    Наманганда фуқаро мерос туфайли укасининг хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

    26.06.2019, 18:53

    Юнусобод тумани ҳокимлиги уйсиз аёлга бир йил аввал совға қилинган хонадонни қайтариб беришни талаб қилди

    26.06.2019, 18:40

    Россияда 19 ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ айбдорларига суд ҳукми ўқилди

    26.06.2019, 18:14

    Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консули тайинланди

    26.06.2019, 18:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.