«Севилья» ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер карьерасини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин, дея маълум қилди AS.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Бен-Йеддернинг шартномасидаги товон пули 40 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ французнинг ўзи Андалусия клубини тарк этишни тарк этишни хоҳлаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Бен-Йеддернинг «Севилья» билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Унга «Юнайтед»дан ташқари ПСЖ ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Франциялик ҳужумчи 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 35 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)