«Барселона» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Виктор Линделёфга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Каталония клуби де Лигт трансфери амалга ошмагач, бор эътиборини 24 ёшли ўйинчига қаратган.
«Кўк-анорранглилар» раҳбарияти шу ойда швециялик трансфери юзасидан бир неча бор «Юнайтед» билан алоқага чиққан. Бироқ инглиз клуби Линделёфни қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот учун, Виктор Линделёф «қизил иблислар» сафига 2017 йилнинг ёзида «Бенфика»дан 35 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи 2018/19 йилги мавсум Премьер лигада 30 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ҳамда 2 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)