Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, халқ тили билан айтилганда «Бочка» деб аталувчи ёзги дам олиш маскани ёнида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда «Севимли» телеканали хабар берди.
Тошкент вилояти ИИББ вакилининг айтишича, оммавий муштлашув 24 июнь куни тахминан соат 19:00 да Бектемир—Чорвоқ автомобиль йўлининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида содир бўлган. Суриштирув давомида маълум бўлишича, йўлнинг қатнов қисмида автомобилларнинг тирбандлиги юзага келиши оқибатида ҳайдовчиларнинг бир-бирлари билан ўрталарида келиб чиққан оғзаки низо оммавий муштлашувга сабаб бўлган.
Текширув ҳаракатлари давомида Бўстонлиқ тумани ИИБга ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига мазкур ҳолат юзасидан тан жароҳати олиб, мурожаат қилган фуқаролар ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Бўстонлиқ туман ИИБ навбатчиик қисмида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)