Юнусободда ўз уйида фоҳишахона очган шахс қўлга олинди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
46 ёшли фуқаро мунтазам равишда 100 минг сўм эвазига «ёлғиз қолишни истаганларга» уйидан жой берар экан.
Ҳозирда ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») жиноий иш қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)