• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Виносини олмасак, ишчисини қувсак, улар ё очидан ўлади ёки ялиниб келади». Мағрур Грузия ҳақида

    Грузия ва Россия ўртасидаги муносабат яна таранглашмоқда. Бу икки давлат узоқ йиллардан буён ўзаро адоватда бўлиб келмоқда. «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош бу душманлик илдизларига тўхталади ва бу сафар нима бўлганини тушунтиради.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    2008 йил 8 август. Пекинда ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўляпти. Буёқда эса Грузия ўзининг анчадан бери бўйсунмай келаётган ҳудудларидан бири – Жанубий Осетияни бўйсиндириш учун ўлкага ҳарбий юриш бошлади. Қисқа муддатда пойтахт Цхинвали эгалланди.

    Ўша тобда Москвада ўтирган Россия раҳбарларининг хаёлига Жанубий Осетиядаги Россия паспортини олган осетинлар келди. «Қўшинларни оёққа турғаз, у ердаги ватандошларимизни ҳимоя қилайлик», деб Грузияга қарши уруш эълон қилишди.

    Уруш бошланганидан сўнг бир неча соат ичида Россия армияси Жанубий Осетиядан Грузия қўшинларини қувиб чиқариб, пойтахт Тбилисига томон ҳаракатлана бошлади. 145 миллион аҳолиси ва шунга яраша армияси бор Россияга қарши аҳолиси 3 миллионли Грузия уруш ҳам қила олмасди, қаршилик ҳам кўрсата олмасди. Амалда шундай бўлди ҳам. Кейинчалик ўша пайтда Грузия президенти бўлган Михаил Саакашвили «биз ўшанда Россия уруш эълон қилишини умуман кутмаганмиз. Халқаро қонун-қоидаларга кўра Россия бундай қилиши мумкин эмас эди. Чунки Жанубий Осетия муаммоси Грузиянинг ички иши эди. Аммо Россия бундай деб ўйламас экан», деган эди.

    Тбилисига озгина қолганда Сакашвили сиёсий обрўсига бир умрлик путур етказган ишни қилишга мажбур бўлди – Грузия Россиядан енгилгани ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйиб берди.

    Воқеалар бу билан тугамади. Икки давлат бир-бирига ашаддий душман бўлиб қолганди. Сабаби, грузинлар ўзларига тегишли бўлган муаммога расмий Москва аралашганини ва «ватандошларни ҳимоя қилиш» баҳонасида Грузияга бостириб кирганини ҳазм қила олмади. Грузинларни-ку Россияга ва русларга бўлган нафрати, ўша нафратнинг кучайиш сабаблари бирмунча тушунарли: Россия Грузияга сабабсиз бостириб кирди. Аммо Саакашвили Грузия енгилгани ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйганидан кейин ҳам Россия нега Грузияга қарши душманликни давом эттирган, бу бироз тушунарсиз ҳолат.

    Ўшандан кейин Россия Грузияни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий тарафдан сиқа бошлади. Аввало мамлакатдан Грузия фуқаролари қувиб чиқарилди. Сўнг грузин виноларини, бошқа маҳсулотларини мамлакатга олиб кириб сотиш тақиқланди. Кремль хўжайинларининг хаёлига «Грузия асосий маҳсулотларини ва шу жумладан виносини бизга сотяпти. Одамлари ишлаб, савдо қилиб, Россиядан нон топяпти. Россияда ишлаб, савдо қилиб юрган одамларини қувсак, виносини Россияга олиб киришга тақиқ қўйсак, грузинлар тоғ-тошлар орасида очдан ўлиб кетади ёки олдимизга кечирим сўраб ялиниб келади" деган фикр келган бўлса не ажаб. Лекин улар бир нарсани билмади: грузинларда ер бўлмаслиги ёки кам бўлиши мумкин. Аммо грузиннинг ор-номуси ҳамда Россия билан муносабатларнинг салбий тажрибаси бор ва шу туфайли бу мамлакат ҳеч қачон Россиянинг олдига ялиниб бормайди. Ялиниб бормади ҳам. Кавказдаги тоғлар орасидаги бу юрт яшаш ва ривожланишнинг Россиясиз вариантларини қидирди ва уни муваффақиятли тарзда топиб, тараққий топди.

    Қисқаси, Грузия ўша машъум урушдан кейин чўкиб қолмади. Аксинча, мамлакатда коррупцияга қарши самарали ишлар олиб борилиб (эътибор беринг, «коррупцияга қарши курашиб», демаяпман, балки «коррупцияга қарши самарали ишлар олиб борилиб» деяпман), бунинг натижасида мамлакат қисқа вақтда коррупцияни деярли йўқотиб, турли соҳаларда жуда ривожланди. Айниқса туризм соҳасида ўтказилган коррупцияга қарши ишлар ва бошқа турли ислоҳотлар натижасида Грузия сайёҳлик тизими ҳар томонлама тараққий этди. Буни 2018 йилда 3 миллион аҳолиси бор Грузияга 8 миллиондан ошиқ сайёҳ келгани ҳам тасдиқлаб турибди.

    Таққослаш учун: 33 миллионли Ўзбекистон 2025 йилга борибгина мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонини 7 миллионга етказмоқчи. 2018 йилда эса мамлакатимизга 3 миллион атрофида сайёҳ келган.

    Шундай қилиб, Россия санкциялари остида қолган, асосий экспорти Россияга қаратилган, фуқаролари асосан Россияга бориб ишлаб ёки савдо қилиб, асосий пул оқими Россиядан келаётган Грузия Россияга боғланиб қолмасдан, том маънода «очдан ўлмай» яшай олишини, берк ҳудуд бўлса ҳам, Россиясиз инқирозга учраш уёқда турсин, ривожланиб кетиши мумкинлигини бутун дунёга исботлади.

    Бу гапларни нега ёзяпман? Баъзида ижтимоий тармоқларда Россиянинг сиёсий ўйинлари ҳақида баҳслашганда, ёвлашса жуда майдалашиб кетиши ҳақида ёзаман. Эслайлик, Туркияда мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб кирган рус самолёти уриб туширилганда, Россия ҳарбий транспорт самолёти Афғонистондан қайта туриб Тожикистон ҳаво ҳудудини рухсатсиз бузиб кириб мажбурий қўнганда, ҳар икки ҳолатда ҳам айб Россиялик ҳарбий учувчиларда эканлигига қарамай, тезда бу икки мамлакатга қарши иқтисодий санкциялар эълон қилинди. Аввалига Туркияга саёҳатга борадиганларга чипта сотилмади, кейинчалик бу самара бермагандан кейин парвозлар тўхтатилди, сўнг Туркияга учиш бутунлай тақиқланди. Россияда юрган турк ва тожик ишчилари, талабалари бу мамлакатда қонуний ўқиб, ишлаб юрган бўлса ҳам Россиядан депортация қилина бошланди. Ўшанда энг майда ҳолатларгача душманлик қилинди. Бироз ўтиб вазият изга тушганидан кейин эса Россия раҳбарлари Туркия раҳбарлари билан ҳам, Тожикистон раҳбарлари билан ҳам яна яқин ҳамкор бўлиб, оғиз-бурун ўпишиб кетаверди. Айтмоқчи бўлганим, Россия ким биландир ёвлашса жуда майдалашиб, ўқиб юрган талабани депортация қиладиган даражада паст кетади.

    Ана шу майдалашиб, паст кетиб ёвлашиш шу кунларда Грузия билан такрор содир бўлмоқда.

    Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида иш бошлаган «Парламентлараро православ ассамблеяси» йиғини катта можаро билан тугади. Гап шундаки, бу ассамблеяга аъзо бўлган Россия делегацияси раҳбари, ассамблея раиси, россиялик депутат Гаврилов Грузия парламентида иш бошлаган ассамблея мажлисида ушбу мамлакат парламенти раиси курсисига ўтирди ва рус тилида маъруза бошлади. Бундан жаҳли чиққан Грузия мухолиф партияларининг парламентдаги вакиллари жанжал бошлади ва Гавриловни бошидан сув қуйиб, қўлидан нутқ ёзилган қоғозни тортиб олишга уринди. Шундан сўнг Гаврилов бошлиқ Россия делегацияси аввал меҳмонхонага, сўнг Россияга қараб қочиб қолди.

    Бу воқеадан сўнг қайноққон грузинлар ўша куни тундаёқ ҳукуматга қарши намойишларни бошлаб юборди. Тбилисида ҳукуматни истеъфосини талаб қилиб кўп минг кишилик намойишлар бошланди. Акциянинг иккинчи кунида намойишчилар орасида бўлган кимлардир «Россия 24» телеканали мухбири ва операторини калтаклади. Кеча эса футбол ўйинида грузин футбол жамоалари «Россия – оккупант» деб ёзилган футболкада майдонга тушиб келди.

    Ўз ўрнида, Россия ҳам қараб турмаяпти. Аввалига ўз фуқароларини Грузияга бормай туришга чақирди. Сўнг сайёҳлик фирмалардан Грузияга саёҳатларни ташкиллаштирмай туришни сўради. Унданам кейин сайёҳлик операторларига Грузияга сайёҳлар олиб боришни тақиқлади. Энг сўнгида эса Грузия самолётлари Россия ҳудудига, Россия самолётлари Грузия ҳудудига учишини тақиқлаб қўйди. Шунингдек, кеча «Россельхознадзор» Грузиядан Россияга келаётган ва шу пайтгача келтирилган турли маҳсулотлар сифатини, талабга жавоб беришини «яхшилаб текшириш» ишлари бошланишини маълум қилди. Эртага Россия томонидан грузинларга қарши яна ниманидир тақиқ қўйилса ажабланмайман. Чунки Россия энг майда деталларгача ишлатиб ёвлашади. Одати шунақа.

    Шу ерда савол туғилади: хўш, нега Грузия мухолиф партияси ёки намойишчилар Россия давлат Думаси депутати ва ўша ассамблеяга Россия делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Гавриловга бунчалик қаттиқ реакция билдирди? Уни қувиб солди.

    Сабаби шу экан-ки, депутат Гаврилов шу пайтгача ўз чиқишларида доим Грузиянинг ҳудудий яхлитлигига хавф соладиган гаплар ҳамда бугунги кунда ўзини Грузиядан бир томонлама мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетия ва Абхазияни мустақил бўлишини қўллаб-қувватлаб гапириб келган экан. Яна бир муҳим томони, бу инсон 1992–1993 йилларда Абхазия Грузиядан мустақил бўлиш учун бош кўтариб чиққанда ўртада содир бўлган ҳарбий ҳаракатларда Абхазия томонида туриб Грузияга қарши жанг қилган экан. Албатта, буни Гавриловнинг ўзи рад этди. Аммо уни бу ишда айблаётганлар қўлларида етарлича далиллар борлигини ва Гавриловни асосли айблаётганларини таъкидламоқда.

    Гаврилов ҳақидаги гапларни ўқир эканман, «унда ҳам бет йўқ эканда» деб қўйдим беихтиёр. Грузиядаги тадбирга Россия делегацияси раҳбари сифатида келиш ёки уни делегация раҳбари қилиб жўнатиш учун ҳақиқатан қалин бет керак.

    Грузия мухолифати ёки бошқа сиёсатчилари бўлиб ўтган ҳодисага баҳо берар экан, Россия Грузия ҳақида танқид ва фисқ-фасод гапларни гапириб юрган депутатни шу мамлакатнинг ўзига йиғинга раҳбар қилиб жўнатиши аввалдан режалаштирилган провокация деб баҳолади. Уларнинг фикрича, Россия раҳбарияти Гавриловни ушбу йиғинга жўнатиб, Тбилисида Россияга қарши тартибсизликлар юз беришини, бунинг оқибатида мамлакатда сиёсий инқироз юзага келиши мумкинлигини яхши билган ва шу учун ҳам жўрттага бу йиғинга Гавриловни жўнатган.

    Албатта, бу айбловларни расмий Москва рад этиб чиқди. Нима бўлганда ҳам, анча йиллардан бери Грузияга қарши гапириб келган депутатни Грузиядаги тадбирга билиб туриб юборилиши барибир жуда шубҳали.

    Ҳозир таранглашиб турган Россия–Грузия муносабатлари вақт ўтиши билан ҳовурлар босилиб, юмшайди. Аммо асорати барибир қолади. Ҳозир Россиянинг Грузияга нисбатан қўллаётган чоралари Россия учун нима наф беради-ю, Грузияга нима зарар етказади, билмайман. Билганим шуки, Кавказдаги бу кичик мамлакат бир марта Россиянинг кучли босими ва санкцияларига дуч келиб, уни муваффақиятли енгиб чиқди. Бу сафар ҳам Россия қанчалик босим ўтказмасин, енгиб чиқа олади. Чунки у Грузия.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    25.06.2019, 13:08   Изоҳ (0)   166920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрлинг Ҳоланд “Реал” ва “Барселона” ўртасида танлов қилди — манба

    Спорт | 12 май, 14:15

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.