Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиянинг кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобиллари партиясини сотиб олди. Бу ҳақда «Армия-2019» бешинчи халқаро ҳарбий-техник форумида иштирок этаётган Ўзбекистон расмий делегацияси вакилининг сўзларига асосланиб «ТАСС» хабар берди.
«Автомобильлар Ўзбекистон махсус бўлинмаларининг талаби бўйича такомиллаштирилган. Хусусан, зирҳланган корпусга қўшимча эшиклар, ҳамма ойналарга ҳимоя панжаралари қўйилди, томга эса инфрақизил прожектор ва олд ва орқа туйнукларга ўқчини ҳимоя қилувчи йиғма зирҳлар ўрнатилди», – деган ўзбек делегациясининг вакили.
Унинг айтишича, ушбу конфигурациядаги «Тигр»лар 7,62 миллиметр калибрли ПКМ пулемётлари билан жиҳозланган.
«Ушбу ‘Тигрълар бизга маъқул бўлди. Машина махсус бўлинмага юкланган барча топшириқларни бажаришда қўл келади, аскар учун уй вазифасини ўташи ҳам мумкин. Ҳар қандай автомобиль ҳам шундай қулайликларга эга бўлавермайди», – деб таъкидлади манба.
«Тигр» зирҳли машиналари жангчилар ва ҳар хил юкларни ташишга, патруллик қилишга, махсус операциялар чоғида бўлинмани жанговар қўллашга мўлжалланган.
Изоҳ (0)