Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16 та ғалаба, 14 та нокаут) жанги муддати яна ўзгарди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Аввалроқ Шоҳжаҳоннинг 21 июль куни Россияда жанг ўтказиши ҳақида маълум қилинганди.
Хабарларга кўра, Шоҳжаҳон мазкур санада ҳам рингга чиқмайдиган бўлган. Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги 24 июль, чоршанба куни бўлиб ўтиши ойдинлашди. Ҳозирча жангда унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Мазкур бокс жанги рейтинг жанги сифатида ўтказилади ва 10 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган. Унда ҳеч қандай жаҳон чемпионлиги камари ўртага қўйилмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)