«Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
«Қарғалар» раҳбарияти испаниялик мутахассис билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади.
Маълумот учун, Бенитеснинг клуб билан тузган шартномаси июнь ойи охирида якунига етарди. У билан биргаликда унинг ёрдамчиси ҳам клубни тарк этадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Бенитес 2016 йилнинг март ойидан буён «Ньюкасл»ни бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида 2018/19 йилги мавсум Премьер лигада 13-ўринни эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)