Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 2017 йил 8 августдаги суд ҳужжатига асосан қарздор Ш.А.дан ундирувчи Д.А. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Бу ҳақда МИБ Андижон вилоят бошқармаси «Дарё»га хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан тумандаги 3-сонли Давлат нотариал идорасининг 2019 йил 20 майдаги келишувига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига нотариал тартибда 56 миллион сўм алимент пули ундириб берилди.
Изоҳ (0)