Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ва Олий суд судьялари Наманган вилоятининг Чуст туман Халқ қабулхонасида ва Наманган тумани, «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқароларни қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Сайёр қабулда судларга оид 46 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 9 нафар фуқаронинг назорат тартибидаги шикоят аризаси тегишли тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
4 нафар фуқаронинг мурожаати ўрнида ҳал этилиб, уларнинг муқаддам ишлаган жойларидан тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди ҳамда ўзлари ишга жойлаштирилди. 3 та мурожаат вилоят судларида ҳал қилиш учун қабул қилинди. 29 нафар фуқаронинг мурожаатлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда 3 нафар озодликдан махрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкум жазони ўташ жойидан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. 22 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахс муддатидан олдин жазони ўташдан озод қилинди.
Изоҳ (0)