ФВВ Тошкентдаги бўри ўлдирилишига ўзининг умуман алоқаси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар берди.
Маълум бўлишича, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилгач, бўри шаҳар қутқарув хизмати ходимлари томонидан ўлдирилган. Қутқарув хизматига қўнғироқ қилган аёл бўри дастлаб итга ҳужум қилгани, кейин эса одамларга ташланганини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри кўчаларида бемалол «сайр қилаётган» бўри акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)