Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳидан ўрин олган 1-тур баҳсида, 16 июнь, якшанба куни Оскар Табарес қўл остидаги Уругвай терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Беллашувда Уругвай термаси вакиллари Николас Лодейро (6), Эдинсон Кавани (33), Луис Суареснинг (44) голлари ҳамда Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Артуро Минанинг автоголи уругвайликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (4:0).

Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 24-дақиқасида эквадорлик Хосе Кинтерос ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва жамоа учрашув якунига қадар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

Копа Америка—2019

1-тур баҳси

16 июнь, якшанба

«C» гуруҳи

Уругвай—Эквадор 4:0

Голлар: 1:0 — 6 Лодейро, 2:0 — 33 Кавани, 3:0 — 44 Суарес, 4:0 — 78, автогол, Мина

Уругвай: Муслера, Годин, Ҳименес, Касерес, Нандес (Перейро, 64), Лаксалт, Весино (Вальверде, 81), Бентанкур, Лодейро (Торрейра, 75), Суарес, Кавани

Эквадор: Домингес, Кинтеро, Ачилер, Мина, Кайседо, Интриаго, Валенсия, Пресиадо (Ибарра, 46), Орехуэла, Мена (Веласко, 29), Валенсия

Огоҳлантиришлар: Лодейро (14), Ҳименес (63).

Четлатиш: Кинтеро (24)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг