Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази мутасаддилари маълум қилишича, энди «олий таълимга киритиб қўйиш амалиётига» мутлақо чек қўйилади. Йўналишлар битта бўлмагандан кейин, абитуриентларнинг бир-бирига ёрдам бериши ҳам чекланади, деб ёзади ЎзА.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Абитуриент юртимизнинг истаган жойида тест топширяпти. У қаерда, қачон топширишини билмагандан кейин, ёрдам бераман деб уринишнинг иложи йўқ. Бу чора билимли ёшларнинг ўқишга киришини таъминлайди. Олий таълим муассасаси ҳам абитуриент ҳақида билмайди. Эндиликда қабул жараёнларида «манфаат» деган тушунча йўқолади. Шунинг ўзиёқ катта натижа. Ҳозирча қўлимиздан келадигани, тест жараёнларида шаффофликни таъминлаб туриш. ОТМга киритиб қўяман, деганларга ишонманг», — деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов.

Брифингда абитуриентлар диққатига яна бир жуда муҳим эълон маълум қилинди: Имтиҳон куни кеч қолган абитуриентлар белгиланган вақтдан кеч қолса, имтиҳонга киритилмайди. Бу қатъий белгиланган тартиб, қоида. Сабаби, икки сменада ташкил этиладиган тест синовлари ўз вақтида, тартибли ва сифатли ўтказилиши керак.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди