• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    62 та маҳалла масъулига солиқ йиғиш мажбурияти юклатилгани тилга олинган «Дарё» танқидига Қаршидаги масъуллар муносабат билдирди

    «Дарё»да Қарши шаҳридаги мавжуд 62 та маҳалла масъулларига ҳар ой аҳолидан 10 миллион сўмлик солиқ тушумларини ундириш мажбурияти юклатилгани хусусида мақола эълон қилинганди. Мақола омма эътиборига ҳавола этилгач, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қарши шаҳар Кенгаши бунга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қарши шаҳар Кенгаши раиси Нормурод Ҳамзаевнинг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу мақоладан сўнг маҳалла котиблари билан йиғилиш ташкил этилган ва мақолада тилга олинган ҳолатлар муҳокама қилинган.

    — Аслида биз топшириқни бошқача бергандик, — дейди Нормурод Ҳамзаев. – Биласиз, маҳалла котиблари ҳар доим халқ орасида. Аҳоли билан ишлайди. Шуни ҳисобга олиб котибларга маҳаллага маълумотнома сўраб келган ёки бирор бир юмуш билан борган фуқароларга солиқдан қарздорлиги бўлса, тўғри тушунтириш беришлари кераклигини сўрагандик. Мажбурият юкламадик. Бу топшириқни баъзи бир котиблар нотўғри тушунган кўринади. Ана шу англашилмовчилик хусусида билдириш учун йиғилиш ташкил этдик. Ва йиғилишда топшириқ бошқача берилганини қайта тушунтирдик.

    Маҳалла масъулларининг таклифига кўра, «Дарё» мухбири ҳам иштирок этган йиғилишда сўз олган «Оқтепа» МФЙ котиби Муқаддам Санаева солиқ идораси ходими билан аҳоли хонадонларида бўлиб, солиқ тушумларини ундиришда иштирок этган котиблар ўз вазифасини бажариш ниятида ҳудудга чиққанини билдирди.

    Муқаддам Санаевага кўра, маҳалла котиблари аҳолининг солиқдан қарздорлигини айтса-айтмаса, барибир ўша манзилга — аҳоли хонадонига боради. Фурсатдан фойдаланиб, тарғибот ишини ҳам олиб боради.

    Йиғилишда иштирок этган маҳалла котиблари «Дарё» мухбирининг 10 миллион сўм ундириш мажбурияти юклатилгани хусусида топшириқ ҳақидаги саволига жавобан, бу каби кўрсаткичлар солиқ идораси ходимининг режасига киритилганини таъкидламоқда.

    — Одатда солиқ идораси ходими маҳаллага келиб, шу ой қарздорликдан фалон сўм топширишим керак деб белгиланган суммани айтади, — дейди йиғилишда сўз олган маҳалла котиблари. — Биз эса ўша кўрсатилган суммани йиғишида кўмаклашамиз, холос. Аниқ белгиланган сумма солиқ идораси ходимининг режаси бўлади. Бизда бундай мажбурият йўқ.

    Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бўлимига қўнғироқ қилиб, ушбу ҳолатга муносабат сўраганимизда, бу ҳақда Солиқ қўмитасига маълум қилишганликларини билдирди.

    — Маҳалла котиблари ўзига тегишли вазифаларни бажариш учун тез-тез аҳоли хонадонларида бўлади, — дейди Нормурод Ҳамзаев. – Ўша пайтда солиқ ходимлари ҳам улар билан бирга юриб, яхши билмаган хонадонларида бўлиб, солиқ тушумлари билан шуғулланади. Аммо қайтариб айтаман, бу мажбурият эмас.

    Нормурод Ҳамзаев.

    Нормурод Ҳамзаев.
    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, Қарши шаҳридаги 62 та маҳалла фуқароларнинг ер ва мол-мулк солиғидан 8 миллиард 554 миилион 680 минг сўм қарздорлиги мавжуд. Июнь ойининг 10 кунлик ҳисоб-китобига кўра, маҳалла масъуллари саъй-ҳаракати билан жами қарздорликнинг 105 миллиондан ортиғи ундирилган.

    — Президентимиз тақиқлаган ишни қилишга ҳаддимиз сиғмайди, — дейди Нормурод Ҳамзаев. – Эл-юрт учун хизмат қилиб, Президент жамоасидан эканлигимизни ҳис қилиб ишлаймиз. Бундан кейин бу каби англашилмовчиликлар ва маҳалла масъулларига зиммасига тааллуқли бўлмаган ҳар қандай топшириқ берилишининг олдини оламиз.

    17.06.2019, 17:17   Изоҳ (0)   13171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳри кўчаларида «сайр қилиб юрган» бўри ўлдирилди (видео)

    17.06.2019, 16:53

    Шифохоналарда шифо ўринлари (койкалар) қачон тартибга келади?

    17.06.2019, 16:32

    Миср авиакомпанияси Тошкент-Шарм Аш-Шайх тўғридан тўғри рейсини амалга оширди

    17.06.2019, 16:03

    «Ўн йилда тилаб олган ёлғиз фарзандим эди. Усиз менга дунёнинг қизиғи йўқ». Оққонга чалинган Муроджон яхшилар кўмагига муҳтож

    17.06.2019, 15:50

    Қашқадарёда яна бир аёл 10 кунлик чақалоғини минг долларга сотмоқчи бўлди

    17.06.2019, 15:39

    Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Ўзбекистонга келди

    17.06.2019, 15:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.