15 июнь куни Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда адвокат ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Адвокат Зангиотадаги колонияда икки соатдан бери Гулнора Каримова билан учрашишни кутиб ўтирганини ёзган.
Грегуар Манжа апрель ойида Гулнора Каримованинг Зангиотадаги 21-аёллар колониясида сақланаётганини маълум қилган эди. У ўшанда ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атаганди.
Изоҳ (0)