Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 16 июнь куни Қарши шаҳрида жойлашган вилоят мусиқали драма театрида «Намунали ҳарбийлар оиласи» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Унда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий округлар ва ҳарбий қўшилмалардан келган жами 9 нафар ҳарбий хизматчининг оиласи турли шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Кўрик-танловда қуйидаги 5 та шарт бўйича баҳслашилди:
  • Мустаҳкам оила – жамият таянчи;
  • Ота – оила устуни;
  • Она – моҳир яратувчи;
  • Фарзандим – дилбандим;
  • Тезкор савол-жавоб.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Танлов иштирокчиларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Феруза Акрамова бошлиқ ҳайъат аъзолари баҳолаб борди.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад – ҳарбий хизматчилар оилаларидаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг самарали механизмларини яратиш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бғйича бир қатор вазифалардан иборат.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Якуний натижларга кўра, Тошкент ҳарбий округидан келган капитан Акбар Азимовнинг оиласи ғолиб дея топилди. Иккинчи ўрин эса шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Расулбек Собировнинг оиласига насиб этди.

Кучли учликка Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги вакили катта сержант Фарҳод Қувондиқовнинг оиласи якун ясади.

Ғолиб ва иштирокчилар Мудофаа вазирлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди