Ойда фаолият олиб бориш учун барча шароитларни яратишга тахминан 20—30 миллиард доллар талаб этилади. Бу ҳақда Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармаси (NASA) раҳбари Жим Брайденстайнга асосланиб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: EPA

Ушбу маблағлар ҳозирги кунда АҚШ томонидан Халқаро космик станцияни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлардан ташқаридир.

Брайденстайннинг таъкидлашича, дастур бўйича чиқимлар кейинги беш йилга бўлиб ташланади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп NASA’ни мудофаа, илм-фан ва Марсга кўпроқ эътибор қаратишга чақирган эди.