Европа коинот агентлиги энг хавфли коинот объектлари рўйхатини эълон қилди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, 2006 QV89 номи билан машҳур астероид рўйхатда тўртинчи ўринда бўлиб, у Ерга яқинлашмоқда.
Бунда астероиднинг жорий йилда Ер билан тўқнашиши эҳтимоли 1:7000 ни ташкил этади. Астероид Ердан 7 миллион километрдан ортиқ масофада ўтиши мумкин тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳодиса 2019 йилнинг 9 сентябрида содир бўлиши мумкин.
Ушбу астероид 2006 йилнинг 29 августида аниқланган. Астероидларнинг сайёра билан тўқнашиши ҳоллари жуда кам бўлсада, 1908 йилда Россиянинг Енисей губерниясида метеорид тушиши деярли 2000 квадрат метр ўрмонни йўқ қилгани ҳолати ҳам бўлган.
Изоҳ (0)