14 июнь, жума куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари XXXV Бош Ассамблеяси ўтказилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
МОҚ вице-президентлари Аҳмаджон Раҳимов ҳамда Комилжон Рўзиев ўз хоҳишларига кўра ёзган аризаси асосида лавозимидан озод этилди ва уларнинг ўрнига янги номзодлар сайланди.
Мазкур лавозимларга Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси сифатида ишлаб келган Азиз Комилов ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган Сакен Пўлатов сайланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)