«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин, дея маълум қилди Mundo Deportivo.
Манбага кўра, «Қироллик клуби» жамоа таркибини кучайтириш мақсадида трансферлар ойнасида 300 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Шу сабабли клуб харажатларни қоплаш мақсадида жамоанинг баъзи футболчилари келажаги ҳақида ўйламоқда. Хусусан, Модричнинг ўзи жамоани тарк этишни истаса, «қаймоқранглилар» футболчи учун тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 2018/19 йилги мавсум мадридликлар сафида барча мусобақаларда 46 та учрашувларда майдонга тушиб, 4 та гол урди ҳамда 8 та голли узатма берди.
Маълумот учун, хорватияликнинг «Реал» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ярим ҳимоячининг трансфер баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)