«Реал»нинг ярим ҳимоячи Марко Асенсио борасидаги позицияси ўзгарди, дея хабар берди Cаdena Ser.
Мадрид клуби Асенсиони керакли ўйинчи деб ҳисобламайди ва у учун тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ «Қироллик клуби» Асенсионинг трансферини муҳокама қилишдан бош тортганди.
Шу билан бирга испаниялик «Сантьяго Бернабеу»дан кетишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 30 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)