Бельгиялик вингер Эден Азарни таништириш мақсадида ташкил этилган тақдимот маросимига қарийб 50 минг мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбага кўра, «Қироллик клуби» тарихида фақатгина бир футболчининг таништириш маросимига кўплаб мухлислар ташриф буюрганди. 2009 йил «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган Криштиану Роналдунинг тақдимотига 80 мингдан ортиқ мухлис келган.
Маълумот учун, «қаймоқранглилар» Азарни 100 миллион евро эвазига сотиб олди. Мадрид клуби футболчи билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал» сафида тўп сурди. Португалиялик клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У мадридликлар сафида 438 та ўйинда 450 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)