Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бишкекнинг Ўш шаҳрида акушер-гинеколог ўз неварасига Россия президенти Владимир Путин шарафига исм қўйди. AKIpress’нинг ёзишича, боланинг буваси Камалдин Айдаров Россия президентини жуда ҳурмат қилгани учун неварасига Путин деб исм қўйган ва у катта бўлгач Путиндек характерга эга бўлишини хоҳлайди.

Фото: AKIpress

Фото: AKIpress

«Неварамнинг исми Айдаров Путин Чингизович. Унинг отасининг исми Чингиз бўлиб, ёзувчи Чингиз Айтматов шарафига қўйилган», — деб қўшимча қилган Камалдин Айдаров.

Фото: AKIpress

Фото: AKIpress

Боланинг отаси Чингиз Айдаров ўғли яқинда бир ёшга тўлишини айтган. «У 2018 йилнинг 24 июлида туғилган. Отам унга Путин исмини беришга қарор қилган, биз қарши бўлмаганмиз», — деган у.

Фото: AKIpress

Фото: AKIpress

Изоҳ
Асосий янгиликлар