«Манчестер Юнайтед» «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл билан шартнома имзолаш фикридан қайтди, дея хабар берди Evening Standard.
Манбага кўра, «қизил иблислар»нинг 29 ёшли уэльсликка бўлган қизиқиши сўнди. Ёзги трансферлар вақтида «манкуниан»лар бор эътиборини англиялик ёш ўйинчилар билан шартнома тузишга қаратишга қарор қилган.
Маълумот учун, Бэйл якунига етган мавсум «Реал» сафида 42 та учрашув ўтказиб, 14 та голга муаллифлик қилди ҳамда 6 та голли узатма берди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Қироллик клуби» билан тузган шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ Бэйлнинг ўзи ҳам «Сантьяго Бернабеу»да кам амалиётга эга бўлса ҳам клубни тарк этмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)