Москвада Иван Голуновни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган акцияларда қўлга олинганлар сони 400 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Расмийларнинг маълумот беришича, акцияда жами 1 200 киши қатнашган.
«Meduza» нашрининг журналисти Иван Голуновни қўллаб-қувватлаш акцияси Москва расмийлари томонидан тасдиқланмаган. Ҳибсга олиш ҳам тадбир бошланиши биланоқ, яъни 12:00 да «Чистиэ пруди» метросида бошланган. Хабарда айтилишича, дастлаб плакат кўтариб келганлар қўлга олинган, кейинроқ эса одамлар ко′айгач, полиция дубинка ишлата бошлаган.
Полиция «Meduza» нашри журналисти Иван Голуновни 6 июнь куни гиёҳванд моддалар савдосида шубҳа қилиб, қўлга олган. Лекин 11 июнь куни ундан айблов олиб ташланган ва у озод қилинган. Бу вақтда эса акция эндигина бошланиш арафасида эди.
Журналист айбини тан олмади ва гиёҳванд моддалар унинг уйига ташлаб кетилганини таъкидлаган. У таъқибларни ўзининг касбий фаолияти билан, хусусан Москвадаги дафн маросимини ўрганиш билан боғлаган.
Изоҳ (0)