Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи эр-хотин жанжали пичоқбозлик билан тугади, дея хабар бермоқда ИИВ.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

41 ёшли, муқаддам судланган И.Н. ва унинг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 38 ёшли Л.Р. исмли аёл ўртасидаги жанжал 7 июнь куни аёлнинг уйида юз берган.

Эркак Л.Р.нинг курагига ва шу ерда бўлган аёлнинг таниши — 41 ёшли Ж.А.нинг кўкрагига ва қорнига пичоқ уриб, жароҳат етказган. Оқибатда Л.Р. ва Ж.А. касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натидасида И.Н. ушланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар