Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоронинг Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли Р.Н. бошқарувидаги «Камаз» юк машинасига ўрнатилган газ баллони портлади.

Фото: «Qalampir.uz»

Фото: «Qalampir.uz»

ИИВ хабарига кўра, ҳодиса 10 июнь куни соат тахминан 05:40 да, юк машинаси «Зарангари» маҳалла фуқаролар йиғини Урганжи қишлоғи ҳудудида ўтиб кетаётган вақтда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида юк машинасининг салон қисми ёниб, зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар