3—7 июнь кунлари E-ijro аукцион электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 13 та бўш турган давлат мулки объектлари, 33 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 25 та объект сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига таяниб Spot хабар берди.
Давлат мулки объектлари:
Бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 13 та давлат мулки объекти 5 миллиард 850 миллион сўм инвестиция киритиш, 170 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 788 миллион сўмга сотилди. Бундан ташқари Сурхондарё вилоятидан 1 та объект сотувга чиқарилди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ:Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 33 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 12 миллиард 271 миллион инвестиция киритиш ва 130 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 745,36 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 65 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича:Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 25 та объект 2 миллиард 950,3 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 22 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи:Дарё ўзанларини тозалашга бўлган ҳуқуқ реализацияси бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан, ҳафта давомида жами 6 та бошланғич нархи 2 миллиард 226,8 миллион сўмдан бўлган объектлар 2 миллиард 450,1 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 5 та бошланғич нархи 2 миллиард 29 миллион сўмлик дарё ўзанларини тозалаш участкалари аукцион савдоларига чиқарилган.
Металл қазиб олиш ҳуқуқи:Ҳафта давомида жами 10 та бошланғич нархи 75 миллион сўмлик олтин қазиб олиш бўйича участкалар 96,4 миллион сўмга сотилди. Шунингдек, савдо майдончасида ҳозирги кунда 11 та бошланғич нархи 82,5 миллион сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Изоҳ (0)