12 июндан 14 июнгача Тошкентда олтнчи халқаро KAMKА анъанавий минтақавий форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
KAMKА форуми — Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиётни рағбатлантириш бўйича минтақавий мулоқотни ривожлантиришга қаратилган нодавлат ва партиявий бўлмаган тадбир.
Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу тадбир «KAMKА: умумий манфаатлар, умумий интилишлар» мавзусида бўлиб ўтади.
Форумда ҳудудлараро савдо, транспорт ва транзит, минтақавий бизнес ва сармоя, иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик ва инновация, инсон капитали ва таълим соҳасида ялпи мажлис, ҳисобот ва муҳокамалар бўлиб ўтади.
Форумда 80 дан ортиқ нуфузли спикерлар ва экспертлар, шунингдек, минтақанинг 20 дан ортиқ давлатидан 300 дан ортиқ вакиллар иштирок этади.
Асосий маърузачилар:
- Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари;
- Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Адлия вазири;
- Георгий Квирикашвили, Грузия собиқ бош вазири;
- ва бошқалар.
Изоҳ (0)