Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси Ўртачирчиқ тумани бўлими иш юритувидаги, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор якка тартибдаги тадбиркорлар Д. Абдуқодиров, Б.Ботиров ва З.Порсиевдан, ундирувчи «Ипотека банк» АТИБ Меҳнат филиали фойдасига жами 40 101 929 сўм кредит қарз ундириш белгиланган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур қарздорликни қоплаш бўйича берилган ихтиёрий муддат тугагач,давлат ижрочилари томонидан қарздорларга тегишли Damas, Lacetti, Epica русумли автомототранспорт воситаситаларига нисбатан қидирув эълон қилган.
Бюронинг тезкор қидирув ходимлари томонидан юқорида қайд этилган автолуловлар топилиб, хатланиб, вақтинча сақлаш майдонига олиб келинган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан 40 101 929 сўм кредит қарздорлиги ва 9 миллион сўм давлат божи ундирилган.
Изоҳ (0)