Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлашга масъул орган этиб белгиланди.
Қарор билан 2019—2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. «Йўл харитаси» доирасида «Одамлар учун шаҳар», «Яшил шаҳар», «Шаҳар боғ» моделлари қўлланиб, ҳудудлар ободонлаштирилади.
2020 йил 1 январдан ободонлаштириш ходимларига бир қатор устамалар тўланади. Жумладан, ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация белгиланади.
Қарорга мувофиқ, «Обод ҳудуд» ахборот тизими ишга туширилади.
2020 йил 1 январдан шаҳар кўчаларини қуриш ва таъмирлашда унга туташ ҳудудлар ҳам мажбурий ободонлаштирилади.
Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида жараёнларни бошқариш ва автоматлаштиришнинг замонавий тизимлари жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан юридик ва жисмоний шахслар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун масъул ҳисобланади.
Изоҳ (0)