Португалия терма жамоаси ҳамда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан жинсий зўрлаш бўйича очилган суд иши ёпилди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.

Фото: Eurosport

Ўтган ой Лас-Вегас судига (АҚШ, Невада штати) мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатларини ихтиёрий равишда тўхтатилиши борасида томонлардан хабарнома келиб тушган. Шу билан бирга томонлар келишувга эришганми ёки йўқ — бу номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг кузида америкалик модель Кетрин Майорга 2009 йил июнь ойида Роналду уни Лас-Вегасда зўрлаганини эълон қилганди.

2010 йилда эса Майорга футболчининг адвокатлари билан келишув шартномасини имзолаган ва жим юриши учун 375 минг доллар олган.

2018 йилда Майорга бўлган воқеалар ҳақида батафсилроқ маълумот берди. Сентябрь ойида милиция ишни қайтадан очди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!