«Севилья» ўзига янги мураббий топди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Жамоани Испания терма жамоаси ҳамда «Реал» собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги бошқарадиган бўлди.
Томонлар 3 йиллик шартнома имзолади. Лопотеги Хоакин Капаррос ўрнига «Севилья» бош мураббийи бўлди, Хоакин эса мавсум ўрталарида Пабло Мачин ўрнига келганди.
Эслатиб ўтамиз, Лопетегининг сўнгги иш жойи «Реал»да бўлган. У мавсум бошидан октябрь ойига қадар «Қироллик клуби»ни бошқарганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)