Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон халқига мусулмонлар идораси ва ўзининг номидан Рамазон ҳайити табригини йўллади.
Табрик давомида муфтий Рамазон ойида саховатпеша инсонларнинг қилган закот, фитр, фидяларини адо қилиб бўлгани ҳақида ва бунинг савоби ҳақида гапирди.
Шунингдек, муфтий қорилар масаласига ҳам тўхталиб ўтиб, нафақат Ўзбекистон ҳудудида уларнинг етарли экани, балки Россияга 10 нафар қори, АҚШга 1 нафар, Малайзияга 2 нафар қорилар юборилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)