Сўнгги йилларда ҳукумат томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин пушаймон бўлган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги чора тадбирлар халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат фазилатларининг яққол намоён этмоқда, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими ахборот хизмати.
1 июнь куни Рамазон ҳайити арафасида Миробод туманида истиқомат қилувчи узоқ муддатдан бери жазо муддатини ўтаётган 7 нафар киши Суд ҳукмига кўра жазодан озод этилиб, уйига — оиласи бағрига қайтарилди.
«Кутилмаган қувончли хабар маҳкумларнинг оила аъзоларига катта хурсандчилик бағишлади. Ҳаяжондан эсанкираб қолди. Ахир 15 йиллик айрилиқ бугун барҳам топди. Энди ҳайитни оиласи бағрида нишонлайдилар. Биз уларнинг ҳаётга мослашуви, диний, ижтимоий-маънавий кўмак борасида қўлимиздан келганча ёрдам берамиз», — дейди кутиб олиш маросимида иштирок этган Миробод тумани бош имом-хатиби Одилжон Холмуродов.
Изоҳ (0)